Билялетдинов Роналду ҳақида: унинг даражаси ҳайратланарли деди
Таниқли мураббий Ринат Билялетдинов Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган Криштиану Роналдунинг ҳозирги ўйинларига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис фикрича, Роналду ўзига хос футболчи бўлиб, унинг эришган натижаларини қайтариш деярли имконсиз. Билялетдинов 40 ёшдан ошганига қарамай, португалиялик юлдуз энг юқори савияда ўйнашга интилаётганини алоҳида таъкидлади.
Жорий мавсумда 41 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди.
Саудия чемпионатининг 21-туридан сўнг «Ал-Наср» турнир жадвалида 52 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
