Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади

0

Аргентина футбол асссоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки амалдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйди.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов маълумотларига кўра, AFA томонидан ижтимоий тўловлар сифатида давлат бюджетига 13 миллион доллар етиб бормаган.

Шунингдек, Тапиа номидаги 10 гектарлик, вертолёт майдончаси мавжуд бўлган мулк ҳам шубҳа остига олинган.

Прокуратура яна футболчиларга бериладиган бонуслар миқдорига ҳам қизиқмоқда: улар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан кам экани қайд этилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса