Криштиану Роналду беш сўз билан мухлисларга мурожаат қилди
Саудиянинг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги постини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли юлдуз форвард “Биз машаққатли меҳнат орқали ўсиб борамиз” деган мазмунда қисқа хабар қолдирди.
Роналду жамоаси Саудия Арабистони чемпионатининг 23-турида “Ал-Ҳазм”га қарши майдонга тушади. Учрашув бугун, 21-февраль куни соат 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Жорий мавсум олий лигада Роналду 19 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол (шундан 4 таси пеналтдан) ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
