Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Шомуродов пенальтидан гол урди: тўпурарлар рўйхатида у яна пешқадам...

0

Туркия Суперлигасининг 23-турида ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Аланьяспор” меҳмони бўлди. Ўтган турда ўз майдонида “Бешиктош”дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олган истанбулликлар бу сафар бутунлай бошқа кайфиятда майдонга чиқди: жамоа ўйин давомида рақибдан ҳар жиҳатдан устун эканини кўрсата олди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида “Башакшеҳир”нинг германиялик легионери Деви Зельке ҳисобни очди. Мезбонлар ҳали ўзига келиб улгурмасидан меҳмонлар яна бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Биринчи тайм якунига яқин эса саҳна тўлиқ ўзбек дуэтига топширилди.

42-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячилари томонидан қўпол тўхтатилди. Ҳакам бир лаҳза ҳам иккиланмади — пенальти! 11 метрлик нуқтага келиб, Элдор Шомуродов совуққонлик билан зарба берди ва ҳисобдаги фарқни оширди. Шу тариқа “Башакшеҳир” танаффусга икки тўплик устунлик билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда “Аланьяспор” таслим бўлиб қолмади. Флорент Хадергёнайнинг аниқ зарбаси уларга битта жавоб голини олиб келди. Шундан кейин баҳс янада қизиди: “Аланьяспор” босимни кучайтирди, “Башакшеҳир” эса ҳисобни ушлаш билан бирга қарши ҳужумларда яна гол излади. Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг иккинчи ярми ўрталаригача майдонда қолди, кейин захирага олинди. Бу вақт ичида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлди, аммо тўп дарвоза тўрини силкита олмади.

Қийин, аммо жуда қиммат ғалабадан кейин “Истанбул Башакшеҳир” очколар сонини 36 тага етказди ва мусобақа жадвалида 6-ўринда янада мустаҳкам ўрнашиб олди.

Бу баҳсда тўп киритган Шомуродов чемпионатдаги 16-голини нишонлади. Энг қизиқ нуқта шундаки, у тўпурарлар пойгасида ўзидан олдин кетган “Трабзонспор” форварди Поль Онуачуга етиб олди. Мавсум қизғин паллага киргани сайин Туркия чемпионатида “Олтин бутса” учун кураш ҳам қизиб бормоқда.

Бугунги вазиятга қарасак, пешқадамлик асосан Шомуродов ва Онуачу ўртасида кечаётгандек. Лекин таъқибчилар ҳам “уйқудан уйғонди”. Масалан, “Галатасарой” юлдузи Мауро Икарди сўнгги учта ўйинда тўрт бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 13 тага етказди. “Фенербаҳче” вакили Андерсон Талиска ҳам сўнгги икки ўйинда жуфт тўп киритиб, 13 голлик маррани ушлади. Энди уларнинг жамоалари 23-тур учрашувларини ўтказгач, тўпурарлар жадвали яна силжиши мумкин — интрига шу ерда.

Яна бир эътиборли жиҳат: Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасидаги 17 та рақиб жамоанинг деярли барчасига гол урган. 30 ёшли ўзбек ҳужумчиси 14 та жамоа — “Бешиктош”, “Аланьяспор”, “Коньяспор”, “Галатасарой”, “Антальяспор”, “Кожаэлиспор”, “Генчлербирлиги”, “Трабзонспор”, “Касимпаша”, “Самсунспор”, “Газиантеп”, “Фотиҳ Карагюмрюк”, “Ризеспор” ва “Эюпсор” дарвозасини ишғол қилишга улгурган.

Энди Элдор гол ура олмаган икки жамоа қоляпти: “Гёзтепе” ва “Фенербаҳче”. Ҳамюртимиз чемпионатнинг иккинчи ярмидаги ўйинларда айнан шу рақиблар билан учрашганда ҳам тўп киритишга ҳаракат қилади. “Кайсериспор” эса ҳозирча Шомуродовга икки ўйинда ҳам гол уришга йўл қўймаган ягона жамоа сифатида қолмоқда.

Бундан ташқари, “Аланьяспор” Элдорга “омадли рақиб” бўлиб қоляпти: у чемпионатнинг ҳар икки даврасида айнан шу жамоага гол урган биринчи клуб сифатида қайд этилди.

“Истанбул Башакшеҳир” навбатдаги тур баҳсини 27 февраль куни ўз майдонида, мухлислари кўз ўнгида “Коньяспор”га қарши ўтказади. Энди савол битта: Шомуродов бу темпни сақлаб, тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланадими? Мухлислар кутяпти — чунки бу мавсумдаги сюжетлар жуда “мазали” кетяпти.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса