Роналду 30 ёшдан кейин 500 гол маррасидан ошди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 ёшдан кейинги голлари сонини 500 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатининг шанба кунги «Ал-Ҳазм»га қарши ўйинида 13-дақиқада ҳисобни очди ва бу унинг 30 ёшдан ўтганидан кейинги 500-голи бўлди. Учрашув якунига яқин Роналду яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ушбу кўрсаткични 501 тага чиқарди.
Умумий ҳисобда Роналду фаолияти давомида 964 та гол урган. Шундай қилиб, у тўпларининг асосий қисмини сўнгги 11 йил ичида киритган.
Саудия лигасининг жорий мавсумида 41 ёшли ҳужумчи 20 марта гол урди. У тўпурарлар пойгасида Айвен Тони (23) ва Хулиан Киньонес (21)дан кейин учинчи ўринда бормоқда.
