Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Нури Шаҳин "Башакшеҳир"нинг кечаги ғалабаси ҳақида нималар деди?

0

Туркия Суперлигасининг 23-турида “Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Аланьяспор”ни 2:1 ҳисобида енгиб, навбатдаги муҳим натижани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Нури Шаҳин баҳснинг оғир кечганини яширмади ва ўйин ҳақида батафсил фикр билдирди.

Мутахассис аввало, биринчи бўлимдаги ҳаракатлардан жуда катта қониқиш олганини айтди. Унинг таъкидлашича, жамоа ўша қисмида режани аниқ бажарган, тўпга эгалик қилиш ва ўйин суръатини бошқаришда ўзини эркин ҳис қилган.

“Бу биз учун осон баҳс эмасди. Биринчи таймда жамоамнинг ўйинидан жуда-жуда розиман. Иккинчи таймда эса, афсуски, учинчи голни кирита олмадик. “Аланьяспор” эса чиройли зарба билан ҳисобни қисқартирди”, — деди Нури Шаҳин.

Шу билан бирга, у “Башакшеҳир” ўз услубидан чекинмаганини алоҳида урғулаб ўтди. Дастлабки дақиқаларда баъзи деталлар “қовушмай” қолган бўлса-да, кейин жамоа вазиятни тўлиқ назоратга олган. Нури Шаҳиннинг гапига қараганда, айнан шу барқарорлик ва тўпни ушлаб туриш қобилияти ғалабанинг калити бўлган.

“Асосий ўйин услубимиздан қайтмадик. Бошида айрим жиҳатлар чиқмади, аммо кейин тўпни назорат қилишда қийинчилик бўлмади. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Футболчиларимни табриклайман. Иккинчи бўлимда учинчи голни уришимиз шарт эди. Ростини айтсам, 3–4 ой олдин биз бу ўйинни ютармидик — билмайман”, — дея қўшимча қилди у.

Мураббий ҳимоядаги интизомни ҳам алоҳида эътироф этди. Унинг фикрича, жамоа дарвозасини “тоза” сақлашга жуда яқин бўлган, хавфли ҳолатларга деярли йўл қўймаган. Шунинг учун ҳам бу ғалаба — шунчаки натижа эмас, балки характер ва меҳнатнинг меваси.

“Дарвозамизни яхши қўриқладик, деярли хавфли вазиятларга йўл қўймадик. Биз учун жуда қимматли 3 очкони олдик. Жамоамдан тўлиқ мамнунман. Йўлимизни давом эттирамиз. “Аланьяспор”га омад тилайман”, — деди Нури Шаҳин.

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳсда ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ишлаб берган пенальтини Элдор Шомуродов аниқ амалга ошириб, жамоасига катта фойда келтирди. Қисқаси, “Башакшеҳир” сафарда ҳам ўз гапини ўтказа оляпти — энди эса асосийси, шу ритмни йўқотмаслик.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса