Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Моуриньо Винисиус билан можаро ортидан танқидларга жавоб берди

0

"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши баҳсдан кейин кескин танқидлар марказида қолди. У жамоасини ҳимоя қилиб, "Бенфика"ни ирқчиликда айблаш нотўғри эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув давомида Винисиус Жуниор рақиб футболчиси Жанлука Престианчинини ирқчиликда айблади. Моуриньо эса бразилиялик юлдузнинг голни нишонлашдаги ҳаракатларини провокацион деб баҳолаб, вазиятни янада кескинлаштирмаслик кераклигини ишора қилди. Мазкур ҳолат юзасидан УЕФА расмий текширув бошлаган.

Моуриньони танқид қилганлар орасида "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ҳам бор. Португалиянинг O Jogo нашри келтиришича, Моуриньо: "Буни изоҳлашни истамайман. Яна такрорлайман, бу ҳамма учун қийин бўлди — қайси даражада қийинчилик бўлганини аниқлаштирмайман, аммо ҳамма учун осон бўлмади", — деди.

"Реал" ва "Бенфика" ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса