«Фрайбург» ўз майдонида «Боруссия» Мёнхенгладбахни енгди
Германия Бундеслигасининг 23-турида «Фрайбург» ўз уйида «Боруссия» Мёнхенгладбахни қабул қилди. Меҳмонлар тўп назоратида устунроқ кўринди, аммо зарбалар аниқлиги борасида мезбонлардан ортда қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
38-дақиқада стандарт вазиятдан кейин «Боруссия» ҳимояси тўпни узоқлаштира олмади ва Маттиас Гинтер ҳаводан келган тўпни бир уринишда дарвозага жойлади — 1:0. Иккинчи бўлимда, 74-дақиқада Игор Матанович рақиб жарима майдони ичида тўпни илиб олди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
83-дақиқада Харис Табакович «Фрайбург» дарвозасини ишғол этиб, интрига қайтгандек бўлди, бироқ гол офсайд сабаб бекор қилинди. Орадан икки дақиқа ўтиб у бурчак зарбасидан сўнг боши билан аниқ зарба бериб, фарқни қисқартирди — 2:1. Шунга қарамай, мезбонлар устунликни сақлаб қолди ва уч очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Фрайбург» турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда, «Боруссия» Мёнхенгладбах эса 14-поғонада қолмоқда.
