Эдуард Мор «Наполи»нинг топ-4 имкониятини шубҳа остига олди
Италия А Сериясининг 26-турида «Наполи» сафарда «Аталанта»га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг жамоанинг кейинги тақдири ҳақида футбол эксперти Эдуард Мор фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис неаполликларда жароҳатлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани, захира ўриндиғи эса кенг эмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, айнан шу омил мавсум якунида «Наполи»нинг кучли тўртликдан ташқарида қолишига олиб келиши мумкин. Мор бу фикрини «Матч ТВ» эфирида баён қилди.
Кеча олинган мағлубиятдан кейин «Наполи» А Серия турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Антонио Конте шогирдлари 5-поғонадаги Турин «Ювентус»идан ҳозирча тўрт очко олдинда.
