Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28

YouTube Premium Lite’га фон ва офлайн юклаш қўшилди

0

YouTube Premium Lite обунасига Background Play (фон режими) ва Downloads (видеоларни юклаб олиш) функциялари қўшилди, деб Rozetked сайти хабар берди. Эндиликда ушбу тариф обуначилари аксарият видеоларни рекламасиз, офлайн ва фон режимида томоша қилишлари мумкин.

YouTube Premium Lite ойига 7,99 доллар (тахминан 100 000 сўм) нархда таклиф этилмоқда. Янги имкониятлар бугундан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади ва яқин ҳафталар ичида Premium Lite мавжуд бўлган барча ҳудудларда ишга тушади.

Компания маълум қилишича, мазкур функциялар ўтган йили янги давлатларда тест жараёнлари кенгайтирилганидан сўнг фойдаланувчилар фикр-мулоҳазалари асосида қўшилган.

Шу билан бирга, стандарт YouTube Premium обунаси барча видеоларни рекламасиз, фон ва офлайн режимда — жумладан мусиқий контент ҳамда YouTube Music Premium хизмати орқали — томоша қилиш учун талаб этилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса