Дюгарри «Реал» таркибидаги айрим футболчиларни муносиб эмас деди
«Барселона» ва «Милан»нинг собиқ футболчиси Кристоф Дюгарри Мадриднинг «Реал» клуби ҳақида кескин фикр билдирди. Унинг айтишича, жамоа таркибида клуб даражасига мос келмайдиган футболчилар етарлича. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дюгаррининг таъкидлашича, Килиан Мбаппе «Реал» учун муаммо яратаётгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аксинча, у клубда савияси «Реал» талабларига етмайдиган ўйинчилар кўплигини айтиб, агар испанлар Мбаппенинг кетишини истаса, жамоа бундан кучаймаслигини қўшимча қилди, дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Дюгарри «Барселона» сафида ва умуман Испанияда атиги бир мавсум — 1997/1998-йилларда тўп сурган.
