Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда жамоа фақат «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйинда турнир билан хайрлашишдан аввал ижобий натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисини йўқотиб, кам сонли бўлиб қолди ва интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
