«Барселона» раҳбарияти Холанд трансфери мумкинлигини тасдиқлади
«Барселона» директорлар кенгаши аъзоси Жоан Солер клуб йирик трансферлар бозорида яна фаол бўлишга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, каталонияликлар молиявий имкониятлари ҳисобига энг катта юлдузлар учун кураш олиб бориши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Cadena Ser эфирида Солер: «Ҳа, биз Холанд ёки Алварес каби футболчиларни ҳам таркибга қўша оламиз. Бундай харидлар беш йил ичида ўзини оқлайди. Клубнинг молиявий ҳолати бунга етади», дея фикр билдирди.
Энди асосий савол — «Барселона» келаси ёздайоқ топ ҳужумчилардан бирини олиб келиш учун аниқ қадам ташлайдими-йўқми. Холанд эса ҳозирнинг ўзида дунёнинг энг кучли футболчилари қаторида, Transfermarkt портали норвегиялик юлдузни 200 миллион евроға баҳоламоқда.
