Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” “Бурирам”га ютқазди

0

Осиё Чемпионлар лигасида “Шанхай Шенхуа” етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ “эшикни қарсиллатиб ёпиш”нинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди. Тез орада “Шанхай Шенхуа” майдонда бир футболчига кам қолиб кетди ва бу ҳолат ўйин атрофидаги интриганинг деярли якунланишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шенхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса