Роналдунинг голи «Ал-Наср»ни йирик ғалабага бошлаб борди
Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» «Ал-Намджа» устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ҳисобни Криштиану Роналду очди: португалиялик ҳужумчи 7-дақиқадаёқ пеналти зарбасини аниқ амалга оширди.
Ўйин якунидан кўп ўтмай 41 ёшли Роналду ижтимоий тармоқларда суратлар жамланмасини улашиб, қисқа изоҳ қолдирди: «Шу зайлда давом этинг!»
Бу натижадан сўнг Роналду фаолиятидаги голлари сонини 965 тага етказди. 1000 гол марраси тобора яқинлашиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирган эди. Келишув 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
