«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин
Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, «нерадзуррилар» раҳбариятининг франсуз футболчисининг келажагига оид қарашлари ўзгарган: энди у жамоада «сотилмайдиган» футболчи сифатида кўрилмаяпти. Шу боис, Тюрам ёзги трансфер ойнасидаёқ бошқа клубга сотилиши эҳтимоли бор.
Transfermarkt портали 28 ёшли форварднинг бозор нархини 60 млн еврога баҳоламоқда. Унинг «Интер» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Аввалроқ Тюрам Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Тюрам 32 учрашувда 12 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
