Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

Жиззахда боғча текширувини ўтказмаслик эвазига 4,8 млн сўм талаб қилинди

0

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти таълим тизимидаги мансабдорлардан бирининг қонунбузарлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз хизмат ваколатларидан фойдаланиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига муассаса раҳбаридан 4,8 млн сўм пора талаб қилган.

Хабарга кўра, мансабдор талаб қилинган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210 моддаси 2 қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тергов жараёнида мансабдорга тегишли Жиноят кодексининг 167, 209 ва 243 моддаларида назарда тутилган бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар ҳам аниқлангани маълум қилинди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса