Юрген Клопп учун «Реал»га йўл очилиши мумкин
Юрген Клопп келаси ёзда яна мураббийлик фаолиятига қайтиши эҳтимолдан холи эмас. AS нашри Salzburger Nachrichten газетасига таяниб ёзишича, немис мутахассиси яқин келажакда футбол бўйича «Red Bull» тизимидаги лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Клоппнинг бу йўналишдаги ишлари клуб ичидаги кутилган натижаларни тўлиқ оқламаган. Шу сабабли у муддатидан олдин кетиши ҳам мумкин. Клопп «Red Bull»да 2025 йил бошидан бери фаолият юритмоқда.
Сўнгги ойларда матбуот Клоппни «Реал» билан кўп бора боғламоқда. Мадрид клуби ёзда бош мураббий масаласида ўзгариш қилиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Январ ўрталаридадан бери жамоа билан Альваро Арбелоа ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2015–2024 йиллар оралиғида Юрген Клопп Англияда «Ливерпул»ни бошқарган.
