Быстров Никарагуа рейтинги муҳим эмаслигини айтди
Жума куни Россия терма жамоаси 27 март куни ўз уйида Никарагуа терма жамоасига қарши BetBoom ўртоқлик учрашувини ўтказиши расман маълум қилинди. Ушбу янгилик юзасидан собиқ россиялик футболчи Владимир Быстров ҳам фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Рақибни яхши танимайман, аммо терма жамоа учун ўйин бўлиши аниқ фойдали. Ўртоқлик учрашувлари, албатта, керак. Никарагуа FIFA рейтингида 131-ўринда экани мен учун фарқ қилмайди. Стадион тўла бўлишига ишонаман”, — дея Быстровнинг сўзларини Metaratings келтирди.
Маълумот учун, Никарагуа терма жамоаси FIFA рейтингида 131-поғонада бормоқда, Россия эса 36-ўринни эгаллаган.
Россия — Никарагуа ўртасидаги BetBoom учрашуви Краснодарда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси аввалги йиғинда Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Чили билан баҳсда эса 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.
