Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни маслаҳат берди
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинада оғир вазиятга тушиб қолди: «Бока Хуниорс» мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан қарши олмоқда. Бундан ташқари, у баъзи учрашувларда майдонга тушмаяпти ёки ўйин охиригача етиб бормай, эрта алмаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина футболининг собиқ юлдузи Оскар Руджери Каванига нисбатан бундай муносабатни ҳақоратли, деб баҳолади. Унинг фикрича, шундай катта тажриба ва обрўга эга футболчи учун бу ҳолат номақбул, шу сабаб у Каванига футболни тўхтатиш ҳақида ўйлашни тавсия қилди.
«Бундай таржимаи ҳолга эга ўйинчи учун бу — ҳақорат. Шундай бўлиши керак эмас, яхшиси футболни якунлаган маъқул», — дея Руджерининг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, Кавани аввалроқ «Наполи», «PSJ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клубларда ҳам тўп сурган.
