Александр Павлович муваффақият сири сифатида Роналдуга эргашади
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган сербиялик, Германия паспортига эга ҳимоячи Александр Павлович 21 ёшидаёқ жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У барқарор ўйинининг сабабини содда изоҳлайди: Павлович ўзига идеал сифатида Криштиану Роналдуни танлаган ва унинг иш услубидан илҳом олади.
«Криштиану мен учун ҳамма нарсада ўрнак. Унинг деталларга ҳаддан ташқари эътибори, жисмоний тайёргарлиги ва интизоми — буларнинг барчаси менга муваффақият учун қандай тайёргарлик кўриш кераклигини кўрсатадиган йўлчи юлдуз», — дея Павловичнинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Павлович «Бавария» сафида 2023 йилдан бери ўйнамоқда.
