Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026

Инзагини истеъфога чиқаришлари мумкин, аммо у хотиржам

0

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз бирорта ҳам мағлубият кўрмаган. Бироқ сўнгги ўйинлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Инзагини лавозимидан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Қайд этилишича, «Ал-Ҳилол» мухлислари ҳам италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда.

Шунга қарамай, Инзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.

Симоне Инзаги ҳозирда дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатини Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврёни ташкил этади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса