Нойер «Бавария»нинг 1/8 финалдаги рақибини баҳолади
Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросимидан сўнг Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига Италия вакили «Аталанта» рақиб бўлди. Икки учрашувдан иборат қарама-қаршилик олдидан немислар дарвозабони Мануэл Нойер бергамоликлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Уларни ҳайратлантирадигани — имкониятлари чекланган бўлса ҳам, боридан максимумни сиқиб олади. Менимча, энг яхши кунида улар тоғларни ҳам ағдариб ташлаши мумкин. Шунинг учун биринчи ўйин Бергамода ўтиши ёмон эмас: шундан кейин биз ўзимиз қайси даражада эканимизни аниқ билиб оламиз», — деди Нойер.
«Аталанта» плей-офф йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида Дортмунднинг «Боруссия»сидан устун келди — икки учрашув якунига кўра умумий ҳисоб 4:3. «Бавария» учун эса италияликларга қарши баҳс жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги илк плей-офф синови бўлади: Венсан Компани жамоаси умумий босқични иккинчи ўринда тугатган эди.
