Луис Энрике ПСЖга «Ланс»дан олдинда қолиш осон эмас деди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике 2025/2026 йилги Франция чемпионатида чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 турдан сўнг парижликлар 54 очко билан жадвал пешқадами бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Ланс» ПСЖдан атиги бир очко ортда бормоқда, парижликларнинг эса яна битта ўйини заҳирада.
«Ланс» ҳозир жуда яхши формага кирган. Бундай даражадаги жамоа билан лигада рақобат қилиш бизни янада руҳлантиради. Улар бизга жуда яқин келиб қолган, шу сабабли мавсумни улардан юқорида якунлаш осон бўлмайди», — дея Энрикенинг сўзларини ПСЖ матбуот хизмати келтирди.
Энрике жамоаси навбатдаги учрашувни 28 февраль куни сафарда «Гавр»га қарши ўтказади. Аввалроқ испан мутахассиси Матвей Сафоновни топ даражадаги дарвозабон деб атаганди.
