ПСЖ посбони Сафонов биллиардга қизиқиши ҳақида сўзлади
Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Матвей Сафонов бўш вақтида рус биллиарди ўйнашни ёқтиришини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг сўзларига кўра, бу қизиқиш «Краснодар»даги давридан бошланган: жамоа базасида биллиард столи бўлиб, футболчилар машғулотлардан сўнг бир-икки партия ўйнаб туришарди.
Сафонов Telegram каналида ёзишича, ҳаммаси уй ёнидаги оддий биллиардхонага дўстлар билан боришдан бошланган, кейин эса сезилмай ҳақиқий машғулотга айланиб кетган: у ўз кийасини ҳам олган, ҳатто индивидуал тарзда шуғулланиб кўрган.
Вақт ўтиб, дарвозабон биллиардни профессионал даражага олиб чиқмасдан, шунчаки хобби сифатида қолдиришни маъқул кўрганини ва ўйинини атайлаб ривожлантиришни тўхтатганини таъкидлади.
