Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини тикишлар учун қамоқ кутмоқда

0

Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафидаги икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш юзасидан қамоқ жазоси хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтачи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида бормоқда. Балтачига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиш эҳтимоли бор.

Sabah нашри хабарига кўра, Балтачи камида икки бор «Галатасарай» ўйинларига пул тиккан. У учрашувларда асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса-да, қайдномада бўлган ва бу ҳолат футболчининг натижага билвосита таъсир кўрсатиш имконияти борлигини англатади.

Амалдаги турк қонунчилигига асосан, футболчи букмекерларга ўзининг профессионал спортчи мақомини олдиндан билдириши шарт эди. Бироқ у бу талабни бажармагани қайд этилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса