Арбелоа «Реал»нинг «Манчестер Сити»га қарши ўйинига шай бўлишини айтди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га қарши бўладиган баҳс олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, учрашув икки улкан клуб ўртасида ўтади ва рақибнинг кучи сабабли «Реал» мухлислари бу ўйинни алоҳида қизиқиш билан кутмоқда. Арбелоа «вақти келганда жамоа тўлиқ тайёр бўлади» дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўқнаш келади. Дастлабки ўйин 11 март куни Мадридда, жавоб учрашуви эса 17 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумда эса «қаймоқранглилар» «шаҳарликлар»ни плей-офф босқичида ортда қолдирганди: 3:2 ва 3:1.
