Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қатар хавфсизлик сабаб барча футбол мусобақаларини тўхтатди

0

Қатар футбол ассоциацияси мамлакат ҳудудида ўтказиладиган барча ўйинлар ва турнирларни вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Ҳозирча аниқ муддат айтилмади — мусобақалар кейинги хабаргача музлатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазият фонида Финаллиссима учрашувини бошқа жойга кўчириш эҳтимоли ҳам пайдо бўлди: Аргентина ва Испания терма жамоалари март ойининг охирида айнан Қатар майдонида соврин учун баҳс олиб бориши керак эди.

Аввалроқ АҚШ Эрон билан боғлиқ ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилганди. Тўқнашувлар минтақадаги бир қатор мамлакатларга, жумладан Қатар ҳудудига ҳам таъсир кўрсатгани айтилмоқда. Шу боис хавфсизлик нуқтайи назаридан футбол учрашувларини ўтказиш имконсиз.

Ёзда АҚШ, Канада ва Мексика жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Умид шуки, ўша пайтга бориб бутун дунёда вазият барқарорлашади ва спорт яна одатдаги ритмга қайтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса