Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

2 март куни қайси вилоятларда ёмғир ёғади?

0

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 2 март куни мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароити ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши, баъзи жойларда эса қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб қолиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилояти

Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–8°, кундузи 13–18° илиқ атрофида бўлади. Вилоятнинг тоғли туманларида ёғингарчилик эҳтимоли юқори.

Қорақалпоғистон ва Хоразм

Ушбу ҳудудларда асосан қуруқ ҳаво кузатилади. Кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий

Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8°, кундузи 12–17° илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё

Ҳаво ўзгарувчан, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Кечаси 4–9°, кундузи 14–19° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё

Кундузи илиқ ва нисбатан барқарор ҳаво сақланади. Айрим жойларда қисқа ёмғир эҳтимоли бор. Ҳарорат 16–21° гача кўтарилиши мумкин.

Андижон, Наманган, Фарғона

Водий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ҳаво очилиб кетади. Ҳарорат 13–18° атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудлар

Ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши ва қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса