Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Янгийўл туманида алимент ундируви бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда

0

Туманда алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган қарздорларга нисбатан қонуний таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2025 йил 20 февралдаги қарорига асосан қарздор А.Хдан ундирувчи М.Х фойдасига ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ қарздор томонидан 25 миллион сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон туманлараро судининг 2014 йил 7 октябрдаги қарорига асосан қарздор Л.Мдан ундирувчи Ш.М фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 4 800 АҚШ доллари (58 272 000 сўм) миқдорида алимент ундирилиши белгиланган эди.

Бюронинг Янгийўл туман бўлими иш юритуви доирасида мазкур маблағлар тўлиқ ундирилиб, бола таъминоти таъминланди.

Алимент тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш — вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Қарздорликка йўл қўйган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса