Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

21 ёшдан кейин тузилган никоҳларга қўшимча ёрдам жорий этилди

0

Ўзбекистонда оила қуришни 21 ёшга етган шахслар ўртасида тузишни рағбатлантириш учун қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади. Бу ташаббуслар 3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича янги таклифлар қаторида қайд этилди.


Маълум қилинишича, эрта никоҳ, эрта ёшдаги туғуруқ ҳамда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш оила институтини мустаҳкамлаш ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришнинг муҳим йўналиши сифатида доимий эътиборда. Шу мақсадда идоралараро кенгаш ташкил этилиб, амалий таклифларни тез фурсатда ишлаб чиқиш топширилди.


Қайд этилишича, Ўзбекистонда никоҳларнинг 40 фоизи 18–19 ёшдагилар ўртасида тузилади. Бироқ халқаро ташкилотлар тавсиясида энг мақбул никоҳ ёши 21 ёш экани, бу ёшдаги шахслар одатда молиявий мустақилликка етиб, оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлиши таъкидланган. Шу асосда қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:


- никоҳни 21 ёшга етганлар ўртасида тузилишини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш орқали рағбатлантириш;


- давлат божидан имтиёзлар бериш йўли билан никоҳ шартномаси тузилишини рағбатлантириш;


- никоҳ ёши қонунчилигини бузганлик учун жариманинг 15 фоизини ҳолат ҳақида хабар берганларга бериш орқали эрта никоҳларни аниқлаш самарадорлигини ошириш;


- эрта никоҳ ва 16 ёшгача ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида ИИО ва “Инсон” марказларига хабар бериш бўйича идоралараро занжирни йўлга қўйиш, хабар бермаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш;


- ҳомиладор ёки 3 ёшгача фарзанд тарбияси билан банд талаба қизларга таълимни давом эттириш имконини бериб, ўқишдан тушиб қолишининг олдини олиш.


Давлат раҳбари ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонга имзо чеккан ҳамда янгиликларни жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса