Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Ливерпул» яна "қулади": сўнгги дақиқалар дарди рекордга яқинлашди...

0

Англиянинг амалдаги чемпиони «Ливерпул» Премьер-лиганинг 29-турида кутилмаганда чемпионат аутсайдери «Вулверхэмптон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Рақиб майдонида кечган баҳсда мерсисайдликлар яна энг оғриқли сценарийга дуч келди — жамоа қўшимча дақиқаларда ҳал қилувчи гол ўтказиб юборди. «Бўрилар» сафида ғалаба тўпини 90+4-дақиқада Андре киритди.

Учрашув драматик тус олди. Аввал 78-дақиқада Родригу Гомеш мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Муҳаммад Салоҳ 83-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, «Ливерпул»ни ўйинга қайтаргандек бўлди. Аммо охирги сўз барибир «Вулвз»ники бўлди: Андренинг рикошет билан дарвозага кирган зарбаси меҳмонларни навбатдаги аламли йўқотишга маҳкум қилди.

Энг эътиборлиси, бу шунчаки битта мағлубият эмас. The Guardian ва Reuters келтирган статистикага кўра, «Ливерпул» жорий мавсумда Премьер-лигада қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган ғалаба голи сабаб бешинчи бор ютқазди. Бу эса жамоанинг сўнгги дақиқалардаги барқарорлик муаммоси қанчалик оғирлашаётганини яққол кўрсатади.

Хусусан аввалроқ мерсисайдликлар АПЛ доирасида 90-дақиқадан кейин “Манчестер Сити”га (1:2, 25-тур), “Борнмут”га (2:3, 23-тур), “Челси”га (1:2, 7-тур) ва “Кристал Пэлас”га (1:2, 6-тур) шу тарзда мағлуб бўлган эди.

Арне Слот жамоаси учун бу ҳолат энди тасодифдек кўринмайди. Чунки бу мавсум «Ливерпул» бир неча бор охирги лаҳзаларда очко йўқотди. Жамоа яхши ўйин кўрсатаётгандек туюлган паллада ҳам, охирги дақиқалардаги бир эпизод бутун меҳнатни йўққа чиқармоқда. Айнан шу жиҳат мерсисайдликларнинг бугунги мавсумдаги энг оғриқли нуқтасига айланиб улгурди.

Бу мағлубиятдан кейин «Ливерпул» 48 очко билан қолди ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда ҳам ўзини янада ноқулай аҳволга солиб қўйди. Яъни энди ҳар бир тур мерсисайдликлар учун икки карра босим остида ўтади: бир томонда натижа керак, иккинчи томонда эса сўнгги дақиқалардаги асабийликни енгиш талаби турибди.

Қисқаси, «Ливерпул» бу мавсум яна бир бор ўзига таниш сценарийда қулади: кўп меҳнат, кеч қайтиш ва охирида барибир аччиқ зарба. Агар бу одат тезда тўхтатилмаса, мерсисайдликлар учун мавсумнинг ҳал қилувчи қисми янада оғир кечиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса