Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эронда янги олий раҳбар ҳақида хабар тарқалди

0

Iran International телеканали тарқатган маълумотга кўра, Эрон Экспертлар кенгаши ҳалок бўлган Али Хоманаийнинг ўғли Можтабо Хоманаийни янги олий раҳбар этиб сайлаган. Шу билан бирга, бу хабар ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Телеканал қайд этишича, Можтабо Хоманаий Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) томонидан қўллаб-қувватланадиган номзод сифатида тилга олинмоқда. Аммо мазкур даъволарга оид расмий баёнот ёки ҳужжатлар эълон қилинмагани айтилмоқда.

Манбага кўра, ИИҚК АҚШ билан ҳар қандай муросаларга қарши чиқади. Шунингдек, мазкур тузилма "ғалабагача уруш" каби кескин позицияни маъқул кўриши ҳақида ҳам таъкидлар келтирилган.

Айни пайтда, Эрон расмий идоралари мазкур хабар юзасидан очиқ муносабат билдиргани ҳақида маълумот йўқ. Шу сабабли, тарқалаётган ахборот мустақил тарзда текширилган ва тасдиқланган маълумот сифатида қаралмаяпти.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса