Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Том Ҳолланд ва Зендая расман турмуш қуришди

0

Голливуднинг энг кўп муҳокама қилинадиган жуфтликларидан бири — Том Ҳолланд ва Зендая расман турмуш қургани айтилмоқда. Бу ҳақда АҚШ киноактёрлар гилдияси (SAG Awards) мукофотини топшириш маросими олдидан Зендаянинг шахсий стилисти Ло Роуч журналистларга маълум қилди.

Машҳур стилистнинг ишорасига кўра, икки ёш буни ҳаммадан пинҳона сақлаган ҳолда, яширин тўй маросимини ўтказиб бўлган.

“Тўй аллақачон бўлиб ўтди. Сиз уни ўтказиб юбордингиз”, деди Роуч.

Журналист ушбу хабар қай даражада рост эканини сўраганида, у кулумсираб:

“Бу мутлақо ҳақиқат”, дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Том Ҳолланд ва Зендая илк бор 2016 йилда “Ўргимчак одам Уйга қайтиш” фильми суратга олиш жараёнларида танишган. Унда Ҳолланд Питер Паркер, Зендая эса Мери Жей образини жонлантирган. Жуфтлик муносабатларини эса фақат 2021 йилга келиб очиқ тарзда тасдиқлаган эди.

Уларнинг унаштирилгани ҳақидаги гап-сўзлар Зендая “Олтин глобус — 2025” мукофотини топшириш маросимида чап қўлининг номсиз бармоғида йирик бриллиант узук билан кўринганидан кейин янада авж олди. Кўп ўтмай, Том ҳам бу миш-мишларга ойдинлик киритган: интервьюларидан бирида у Зендаяни “ҳамкасбингиз” деб атаган мухбирнинг гапини тўхтатиб, “бўлажак рафиқам” дея тузатган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса