Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Озарбайжонда дронлар аэропорт ва мактаб яқинига тушгани айтилди

0

5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар билан ҳужум амалга оширилгани хабар қилинди. Маълумотларга кўра, учувчисиз аппаратлар Эрон ҳудудидан учирилган.

Хабарларда айтилишича, дронлардан бири Нахичеван халқаро аэропорти терминал биносига тушиб портлаган. Иккинчи аппарат эса Бобек туманидаги Шекерабад қишлоғида мактаб яқинига тушгани қайд этилган.

Ҳодиса натижасида аэропорт биносига зарар етган, икки нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда тез тиббий ёрдам гуруҳлари жалб қилинган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳужумни қатъий қоралаб, уни халқаро ҳуқуқ нормаларига зид деб баҳолади. Шу муносабат билан Эроннинг Бокудаги элчиси вазирликка чақирилган.

Боку Теҳрондан ҳодиса юзасидан изоҳ беришни ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун тезкор чоралар кўришни талаб қилди. Шу билан бирга, Озарбайжон зарур ҳолларда жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса