Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ҳўрмуз бўғозида давом этаётган нефт ўйини Осиёга энг қаттиқ "уради"...

0

Янги инфографика Ҳўрмуз бўғози орқали кимлар хом нефть чиқараётгани ва энг муҳими — кимлар бу ҳажмларни қабул қилаётганини очиқ кўрсатиб берди. Манба сифатида АҚШ Энергетика ахбороти бошқармаси маълумотлари олинган, кўрсаткичлар эса 2025 йилнинг биринчи чорагига тегишли.

Таклиф томонида “Форс кўрфази бешлиги” ҳукмрон

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтаётган нефт оқимлари деярли тўлиқ Форс кўрфази давлатлари қўлида жамланган. Энг катта улуш Саудия Арабистони ҳиссасига тўғри келади — бўғоздан ўтаётган хом нефть экспортининг 37,2 фоизи.

Ундан кейин қуйидаги ишлаб чиқарувчилар келади:

  • Ироқ — 22,8 фоиз

  • Бирлашган Араб Амирликлари — 12,9 фоиз

  • Эрон — 10,6 фоиз

  • Кувайт — 10,1 фоиз

Яъни, айнан шу бешта давлат Ҳўрмуз орқали ўтаётган умумий хом нефть ҳажмларининг 93,6 фоизига эгалик қилади. Бу рақамлар жаҳон нефт бозори Форс кўрфазидаги қазиб олишга қай даражада “боғланиб қолгани”ни жуда аниқ кўрсатади.

Қайси томон кўпроқ “ёниш”и мумкин?

Яқин Шарқдаги сўнгги кескинлик ва Эрон томонидан бўғоздан ўтаётган кемаларга нисбатан ҳужум қилишга тайёрлик ҳақидаги баёнотлар фонида хавф остида қоладиган нарса оддий эмас: дунё нефт оқимларининг 20 фоиздан ортиғи айнан шу йўлак билан боғлиқ.

Ҳўрмуз бир кунга тўсилиб қолса ҳам, бозорда паника, нархларда сакраш ва логистикада чалкашлик бошланиши мумкин. Чунки бу ер “оддий сув йўли” эмас — нефть глобал тизимининг томирларидан бири.

Талаб томонида эса картина бир оғизда айтганда “Осиё”

Энг кескин факт шу: Ҳўрмуз орқали ўтаётган нефт ҳажмларининг 89,2 фоизи Осиё мамлакатларига тўғри келади. Яъни бу бўғозда узилиш бўлса, энг катта зарба айнан Осиё иқтисодиётларига тегади.

2025 йилнинг биринчи чорагида қабул қилувчилар тақсимоти қуйидагича бўлган:

  • Хитой — 37,7 фоиз (энг йирик қабул қилувчи)

  • Ҳиндистон — 14,7 фоиз

  • Жанубий Корея — 12 фоиз

  • Япония — 10,9 фоиз

Қисқача айтганда, Хитой ва Ҳиндистон биргаликда Ҳўрмуз орқали ўтаётган нефтнинг ярмидан ортиқ қисмини қабул қилади. Демак, бўғоз тўсилиши ёки ишида жиддий узилиш юз берса, энг катта босим айнан шу икки улкан иқтисодиёт зиммасига тушади.

Хулоса

Ҳўрмуз бўғози — нефт учун “глобал тумблер”. У ёқилган пайтда бозор тинч, ўчирилса — нархлар, логистика, инфляция ва ишлаб чиқариш занжирлари бир зумда титраб кетиши мумкин. Ва рақамлар битта ҳақиқатни айтаяпти: бу хавфнинг энг оғир ҳиссасини Осиё кўтариши эҳтимоли юқори.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса