Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Суперлига. «Насаф» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

0

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Насаф” беллашувида меҳмонлар ўз сўзини айтди. Қаршиликка бой ўтган учрашувда Қарши клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, сафардан қимматли уч очко билан қайтди.

Ўйиннинг биринчи қисмидаёқ “Насаф” тезкор ва аниқ ҳаракат қилди. Ҳисоб 15-дақиқада очилди: Ойбек Рустамов ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Орадан кўп ўтмай, 22-дақиқада Шароф Муҳитдинов (узатма муаллифи: Зафармурод Абдирахматов) яна бир гол уриб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади — 0:2.

“Сўғдиёна” иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш, интригани қайтариш учун ҳаракат қилди. Хусусан, 74-дақиқада жиззахликлар пенальти орқали ҳисобни қисқартириш имкониятига эга бўлди. Аммо Люпчо Дориевнинг 11 метрлик зарбаси голга айланмади. Шу эпизод мезбонлар учун ўйиндаги энг оғриқли паллалардан бири бўлиб қолди.

Қолган дақиқаларда “Насаф” ҳисобни назорат қилди, ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва рақибга хавфли бурилиш қилиш имконини бермади. Натижада таблода 0:2 ҳисоб сақланиб қолди ва уч очко Қаршига йўл олди.

Суперлига
2-тур

“Сўғдиёна” – “Насаф” 0:2
Голлар: 15 - Ойбек Рустамов, 22 - Шароф Муҳитдинов (Зафармурод Абдирахматов)

Голга айланмаган пеналти: 74 - Люпчо Дориев

“Сўғдиёна”: 18.Никола Миркович, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Отабек Аҳадов, 7.Александр Болевич (13.Филип Иванович,87), 8.Суҳроб Иззатов (20.Фазлиддин Омонкелдиев,80), 9.Фейсал Мулич, 11.Отабек Жўрақўзиев (17.Оллаберган Каримов, 60), 14.Люпчо Дориев, 32.Нодиржон Сойибов, 70.Жасурбек Жалолиддинов ( 30.Муҳаммадаюб Омонов,60), 77.Ойбек Нурматов.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 29.Амирбек Саидов, 42.Сардорбек Эркинов, 47.Абдуазим Ортиқов.

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала (76.Зафар Садуллаев,90), 8.Зафармурод Абдирахматов (22.Диёр Абдуназаров,90), 10.Бобир Абдихолиқов (80.Даврон Усмонов,79), 14.Шароф Муҳитдинов (4.Акрамжон Комилов, 90), 15.Ойбек Рустамов (99.Кингсли Сокари.79), 17.Мурод Раҳматов, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 82.Асилбек Нўмонов, 20.Юсуф Отубанжо, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 32.Қувонч Хушвақтов.

Огоҳлантиришлар: 33 - Аденис Шала, 71 - Сардор Баҳромов.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса