Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Наманганлик аёл жазмани билан бирга эрини ўлдириш учун қотил ёллади

0

Давлатобод туманида қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 март куни Давлатобод туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғини нотаниш шахс орқали 6 минг доллар эвазига ўлдиришни режалаштираётгани ҳақида тезкор маълумот олинган. У бунинг учун ўзининг жазмани билан олдиндан жиноий тил бириктирган.

ДХХ, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Буюртмачилар Telegram орқали шартли қотил билан суҳбатлашган. Аёл турмуш ўртоғи Cobalt машинасида ёлғиз юришини, уни “Андижон–Наманган” йўлидаги овлоқ жойда ўлдириб, машинасини ёқиб юбориш кераклигини, бунинг эвазига 6 минг доллар беришини айтган.

Дарҳол жабрланувчининг ўлдирилгани акс этган қотиллик жинояти саҳналаштирилган.

Шартли қотил ушбу ҳолатни тасвирга олиб, буюртмачи аёл ва унинг жазманига кўрсатган. Буюртмачилар келишилган пулдан 5,5 минг долларни шартли қотилга бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса