Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Талаба қизлар учун янги имтиёзлар ва грантлар жорий этилади

0

Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда хотин қизларнинг таълим олиши ва илмий изланишларини рағбатлантириш мақсадида қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Хусусан, эҳтиёжманд оилалардаги хотин қизлар учун ажратиладиган давлат гранти квотаси икки баробарга оширилиб, 4 мингта этиб белгиланди. Бу ўзгариш минглаб ёшларнинг олий таълим олиши имкониятини кенгайтиради.

Шунингдек, нуфузли халқаро рейтингдаги топ 300 талик олийгоҳлар билан ҳамкорликда магистратура босқичида ўқиётган қизларнинг контракт тўловлари давлат томонидан қоплаб берилади. Бу қадам иқтидорли ёшларнинг халқаро стандартлар асосида билим олишига катта туртки бўлади.

Бундан ташқари, мактабни битириб, давлат техникумларига ўқишга кирган қизларнинг касб эгаллаши тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади. Бу орқали ёшларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши ва малакали мутахассис бўлиб етишиши кўзда тутилган.

Хотин қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб қувватлаш учун эса ҳар йили камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармаси томонидан 500 миллион сўмгача грант маблағлари ажратилиши белгилаб қўйилди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса