Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Дубай аэропорти ҳудудида портлаш содир бўлди

0

Дубай халқаро аэропорти ҳудудида ёки унга яқин жойда дрон қулаши билан боғлиқ видео тасвирлар интернет тармоғида кенг тарқалди. BBC халқаро ахборот агентлиги ушбу видеоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Ҳодиса 7 март куни аэропортнинг А терминали яқинида юз бергани тахмин қилинмоқда. Тарқалган кадрларда номаълум шахснинг дрон ҳақидаги сўзлари ва ортидан эшитилган кучли портлаш овози аниқ акс этган.

Маълумот учун, Яқин Шарқдаги кескин вазият ва Эрон билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатлар сабабли Дубай халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилган эди. Бироқ 7 март куни аэропорт ўз ишини қисман қайта тиклаётганини эълон қилди. БААнинг йирик авиакомпанияси "Emirates" ҳам парвозларни бошлашга тайёрлигини билдириб, йўловчиларни аэропортга келишга чақирган эди.

Худди шу куни БАА расмийлари Эрон томонидан уюштирилган навбатдаги дрон ҳужуми бартараф этилганини маълум қилди. Дубай ҳукумати ушбу воқеани дрон қолдиқлари тушиши билан боғлиқ кичик ҳодиса деб атади ва ҳеч ким жабрланмаганини таъкидлади. Ҳозирча расмий баёнотда айтилган ҳолат айнан аэропорт яқинидаги портлаш билан боғлиқми ёки бу алоҳида воқеа эканлиги аниқлаштирилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса