Севинч Исмоилова нега ҳали турмуш қурмаяпти? Хонанда жавоб берди
Севинч Исмоилова мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хонандадан “Тўйингиз қачон?” дея сўралди.
Севинч Исмоилова бу саволга ҳазил аралаш самимий жавоб қайтарди:
“Вой, ҳали ёшманку. Тўғриси, бу ҳақида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмадим. Таклифлар кўп бўлган, аммо ҳали оила қуришга тайёр эмасман, деб ўйлайман. Мен учун ҳозир карьера, ижод ва яна ижод муҳим”, — деди у.
Шундан сўнг хонандага “Бўлажак турмуш ўртоғингиз қандай инсон бўлиши керак?” дея яна савол берилди.
Хонанда бу саволга ҳам самимий жавоб қайтарди:
“Шу оддий инсон. Биз ҳаммамиз оддий инсонмиз. Энг асосийси — қалб тозалиги, Аллоҳга бўлган иймони ва эътиқоди”, — деди Севинч.
Суҳбат давомида ундан “Оила қурганингиздан кейин ҳам ижодни давом эттирасизми?” деб ҳам сўралди.
Хонанда эса бу саволга шундай жавоб берди:
“Ҳа, албатта. Биз ижодкормиз. Биз ижод қилиш учун яратилганмиз”, — дея фикрини якунлади.
