Apple o'z mahsulotlari qatorini Ultra qurilmalar bilan kengaytiradi
Технология оламининг гиганти Аппле ўз маҳсулотлари қаторини тубдан янгилашга тайёргарлик кўрмоқда. Блоомберг агентлиги журналисти Марк Гурманнинг маълум қилишича, компания бюджетбоп МаcБоок Нео моделларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, ўта қиммат ва юқори технологик Ултра қурилмаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.
Яқин келажакда фойдаланувчилар МаcБоок Ултра ноутбукларини кутиб олишлари мумкин. Ушбу қурилма мавжуд Про моделларини алмаштирмайди, балки алоҳида премиум сегмент сифатида бозорга чиқади. Унинг асосий ўзига хослиги замонавий OLED дисплей билан жиҳозланишида бўлади. Шунингдек, Аппле букланувчи иПҳоне смартфонини ҳам Ултра номи остида тақдим этиши кутилмоқда. Тахминан 2000 доллар нархда сотувга чиқиши кутилаётган ушбу смартфон инновацион технологиялар ва мослашувчан экран билан жиҳозланади.
Бундан ташқари, компания АирПодс Ултра қулоқчинлари устида ҳам иш олиб бормоқда. Мазкур аксессуар компьютер кўриш қобилиятига эга камералар билан таъминланади. Бу функция Висуал Интеллигенcе тизими орқали фойдаланувчини ўраб турган нарсаларни таниб олиш ва Сири ёрдамида улар ҳақида маълумот бериш имконини яратади. Барча янги қурилмалар 2026 йил охирига қадар бозорга чиқарилиши режалаштирилган.
