Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қозоғистонда гўшт нархи ошишига Ўзбекистон сабаб бўлмоқда

0

Қозоғистон ички бозорида мол гўшти нархларининг кўтарилиши қўшни Ўзбекистонга амалга оширилаётган экспорт ҳажми билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасюреков Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда маълум қилди. Бу ҳақда qalampir.uz хабар беради.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ўз эҳтиёжидан ортиқча гўшт ишлаб чиқаради. Масалан, ўтган йили мамлакатда 430 минг тонна мол гўшти тайёрланган бўлса, ички талаб 400 минг тоннани ташкил этган. Қолган 30 минг тонна маҳсулот эса экспортга йўналтирилади. Тасюрековнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бозорида гўшт нархи Қозоғистондагига нисбатан баландроқ бўлгани сабабли, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини қўшни давлатга сотишни афзал кўрмоқда.

Бу ҳолат Қозоғистон ички бозорида таклифнинг камайишига ва нархларнинг ошишига олиб келмоқда. Ҳукумат чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги комплекс режа устида ишланмоқда, бу эса келгусида ҳам ички бозорни барқарор таъминлаш, ҳам экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонга гўшт экспорти нархлари бўйича турли статистик маълумотлар эълон қилинган эди. Хусусан, 1 килограмм гўшт 3 доллар атрофида сотилгани ҳақидаги хабарлар Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги томонидан техник хатолик бўлиши мумкинлиги айтилиб, шубҳа остига олинган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса