Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Transfermarkt АПЛ футболчилари нархини янгилади

0

Машҳур Transfermarkt портали Англия Премер лигасида тўп сураётган футболчиларнинг янгиланган бозор қийматларини эълон қилди. Рейтингда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг нархи аввалги даражада сақланиб қолгани маълум бўлди. Ҳозирда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимизнинг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, иқтидорли ҳимоячи 2025 йил бошида Франциянинг "Ланс" клубидан "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилган эди. У қисқа вақт ичида янги жамоасига мослашиб, ўз ўрнини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.

Рейтингнинг юқори поғонасида эса кутилганидек норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд бормоқда. Унинг нархи 200 миллион евро деб баҳоланиб, клубдаги энг қиммат футболчи мақомини сақлаб қолди. Иккинчи ўринга 75 миллион евро қиймат билан Антуан Семеньо кўтарилган бўлса, кучли учликни 70 миллион евро баҳо билан хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол якунлаб турибди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса