Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Шомуродов: "Биз фақат янги бош мураббий олиб келишга қарши бўлганмиз"

0

Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Kun.uz YouTube каналига берган катта интервьюсида термадаги ўзгаришлар, хусусан Темур Кападзенинг мураббийлик фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Элдорнинг айтишича, Кападзе келган заҳоти узоқ “кутиш”сиз ишга киришган ва жамоа ичида буни нормал қабул қилишган.

“Темур Кападзе жамоага келганидан сўнг тезда ишга киришиб кетди. Ҳамма уни қўллаб-қувватлади,” — дейди ҳужумчи.

Сўнгги пайтларда “жамоа етакчилари Кападзени хоҳламаган” деган гап-сўзлар ҳам айланган эди. Шомуродов бу миш-мишларга аниқ муносабат билдирди ва бу фикрларни нотўғри деб атади.

Унинг таъкидлашича, масала Кападзенинг шахсида эмас, балки мавсум ўртасида “бутунлай янги мураббий” олиб келиш хавфида бўлган. Чунки янги мураббий — янги ғоя, янги схема, янги талаблар дегани. Бу эса тайёр жараённи қайтадан “нол”дан бошлашга ўхшаб қолиши ва охир-оқибат салбий таъсир қилиши мумкин эди.

“Етакчилар Кападзени хоҳламади, деган гаплар нотўғри. Биз фақат янги мураббий олиб келишга қарши эдик. Кимдир Кападзенинг келишига қаршилик бўляпти, деб гап-сўз чиқариб юборди. Биз янги мураббий келса, кўп нарса ўзгариб кетишини билардик. Янги ғоя, янги тактика — ҳаммаси бошидан бошланарди. Бу эса охирига келганда салбий таъсир қилиши мумкин эди,” — деди Элдор.

Шомуродов шунингдек, у пайтда Катанецга “охиригача биз билан қолинг” деган фикр бўлганини ҳам айтиб ўтди. Унинг мантиғига кўра, Жаҳон чемпионатигача вақт бор, шундан кейин режали тарзда қарор қилиш мумкин эди.

Лекин кейинчалик Кападзе келганидан жамоа хурсанд бўлган. Сабаби — у терманинг ички муҳитини билади, футболчиларни яхши танийди ва энг муҳими, тизимни парчаламасдан ишни давом эттирган. Шу жиҳат термага барқарорлик бергани айтилди.

“Кейинчалик эса Темур Кападзе келганидан хурсанд бўлдик. Сабаби, у терма жамоа ичида юрган, футболчиларни яхши билади ва тизимни бузмасдан ишни давом эттирди. Бу ҳолатдан биз ҳам мамнун бўлдик. Биз фақат янги мураббий олиб келишга қарши бўлганмиз, чунки бу катта риск эди,” — дея хулоса қилди Шомуродов.

Қисқаси, Элдор бу гаплар билан битта нарсани равшан қилди: “Кападзени хоҳламаган” деган миш-мишлар — бўрттирилган. Асосий хавотир эса ўша пайтдаги катта риск — жамоанинг ўрнатилган тизимини кескин ўзгартириш эҳтимоли бўлган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса