Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкент вилоятида 2 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари фош этилди

0

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди. Божхона бошқармаси, ДХХ ва бошқа тегишли идоралар ҳамкорлигида Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида яширин омборхона аниқланди.

Текширув жараёнида хонадонда 7 961 қути, шунингдек, унга тегишли автомашина ичида 6 167 қути хорижда ишлаб чиқарилган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ушбу маҳсулотларнинг сифати кафолатланмаган бўлиб, уларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2 миллиард сўмдан ошиб кетган.

Жами 13 675 қути дори воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, олиб қўйилди. Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Мутахассислар фуқароларни сифати ва келиб чиқиши номаълум бўлган дори воситаларини харид қилмасликка ҳамда соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин бўлган бундай маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса