Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Талаба қизларга олий таълим учун иккинчи имконият берилади

0

Ҳомиладор талаба-қизлар ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратиш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қатор енгилликлар жорий этилиши белгиланмоқда.

Унга кўра, курсдан курсга қолган ёки талабалар сафидан чиқарилган шахсларга истисно тариқасида, фанлар фарқини қайта ўзлаштириш шарти билан таълимни давом эттириш имкони берилади.

Шунингдек, талабаларга фанлар фарқини мустақил равишда ўзлаштириши учун қўшимча муддат ажратилиши ва бунинг учун бошқа зарур шарт-шароитлар ҳам яратилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига бир қатор таклифларни киритиши лозим бўлади.

Жумладан, ҳомиладор талаба-қизлар ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан банд талабаларга академик таътил даврида, ўз хоҳишига кўра, масофавий таълим шаклида ўқишни давом эттириш имкониятини яратиш таклиф этилади.

Шу билан бирга, масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари ва қабул кўрсаткичларини ошириш орқали ҳам ушбу тоифадаги талабалар учун таълимни давом эттиришга қўшимча имкониятлар яратиш режалаштирилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат — академик таътилга чиққан, курсдан курсга қолган ёки талабалар сафидан чиқарилган ҳомиладор талаба-қизлар ҳамда 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган талабалар бўйича алоҳида статистик маълумотлар юритилиши ҳам таклифлар қаторига киритилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса