"Қодирхон" сериалидаги актёр Даврон Асқаровнинг машинасини уриб қочишди!
“Қодирхон” сериали орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Даврон Асқаров нохуш ҳодисага дуч келди. Унинг машинасини номаълум шахс уриб кетгани ҳақида актёр ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Актёр жойлаган видеода айтишича, машина йўл четида турган пайтда бошқа автомобиль келиб уриб кетган. Бироқ ҳодисани содир этган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Даврон Асқаровнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда деярли ҳамма жойда кузатув камералари мавжуд. Шу сабабли ҳодисани содир этган шахсни аниқлаш қийин бўлмаслигини айтган.
“Хуллас, ўртоқлар, рўза Рамазон ойларида шундай кўргилик бўлиб қолди. Буни қилган одам нега қочиб кетганини билмадим. Машинамни уриб қочиб кетишибди. Энди 21 аср, ҳамма жойда камера бор, бемалол топса бўлади. Майли, кўргилик экан”, — дея изоҳ қолдирган актёр.
