Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Наргиза Азимова ёш кўриниш сирини ошкор қилди

0

“Ўзбегимнинг қизиман”, “Ҳайрон”, “Соҳибқироним бор мани” каби хит қўшиқлар муаллифи ва услубига содиқ хонанда Наргиза Азимова “Омон-омон” дастури учун интервью берди. У ёш кўриниш сирлари, ўғлини турмуш ўртоғи деб ўйлашлари ва бошқа рангдаги либослар кийиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Қўшиқ куйлаш онамдан ўтган”

— Онам Дилором опа ўзбек, форс, тожик, озар тилида жуда чиройли қўшиқлар айтган. Аммо ўша пайтларда ота-онаси хонанда бўлишга рухсат бермаган. Санъатга киришимга бу ҳам сабаб бўлган, лекин ўзимда ҳам хоҳиш бор эди. Далада иш қилсам ҳам қўшиқ хиргойи қилиб юрардим, дейди у. Онам “менинг армонларим сенинг қўшиқларингда” дейди.

Наргиза Азимова доимо қизил рангдаги либос кийиб, шу рангдаги рўмол ўраб юради. Бу унинг ўзгармас принципи. Мухлислар “Қачондир бошқа рангли либос кийишингиз ҳам мумкинми?” деб сўраганда, хонанда қуйидагича жавоб берди:

— Ҳозирча ундай режам йўқ, аммо қачондир балки ҳаворанг либос киярман. Вақт кўрсатади, ҳозирча билмайман, дейди Наргиза Азимова.

“Ишдан қочмайман”

— Табиатим шундайки, келиним уйдами, йўқми, қараб ўтирмайман. Ҳамма ишларни бажариб кетаман. Онам “сен шундай туғилгансан” дейди. Қишлоққа борсам ҳам барча ишларимни бажараман. Йўлда чиқинди кўрсам олиб ўтаман. Баъзи танишларим “нега шундай қиласиз?” деб сўрайди. Мен ёш кўринишимнинг сабабини ҳар куни эрталаб ота-онамдан дуо олишимда ва фарзандларим мендан дуо олишида деб биламан, дейди у.

“Тўйда ўғлимни турмуш ўртоғим деб ўйлашади”

— Ўғлим спортчи, эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони. Тўй ва кўча-куйда одамлар кўриб, “хўжайинингизми?” деб сўрашади. Хўжайиним жуда рашк қилади, эҳтиёт бўлинглар, дейман. Кейин билиб қолиб, “ие, ўғлингиз экан-а” деб ҳайрон бўлишади. Уч нафар набирам бор. Бу йил катта набирам мактабга чиқади. Аллоҳнинг менга назари тушган, шунга ёш кўринаман, деб ўйлайман. Қудаларим билан ҳам муносабатим яхши, Сурхондарёга борсам хурсанд бўлиб кутиб олишади. Келинни ҳам Сурхондарёдан олганман, қизимни ҳам шу ёққа берганман. Ҳаммасини ота-онам қилган. Мен тўйга фақат “бирров”га кирганман (кулиб), дейди хонанда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса