Эртадан “метан заправка”лари босқичма-босқич очилади
0
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, эртага, 14 мартдан бошлаб “метан заправка”лар фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилган.
Ҳозирда заправкалар фақат ижтимоий соҳа объектлари ва жамоат транспорти учун хизмат кўрсатмоқда.
Вазирлик эслатишича, эртадан эса улар босқичма-босқич очила бошлайди, бу аҳоли ва транспорт фойдаланувчилари учун қулайликни таъминлайди.
